Қорақалпоғистонлик 32 нафар ўқитувчига “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони топширилди

21 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири А.Аяпов раислигида навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга вазирлик раҳбарияти, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари ҳамда мактаб директорлари иштирок этди.

Ҳайъат йиғилишини Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири Аманжол Аяпов очиб берди. Дастлаб йиғилишда бир гуруҳ педагог ходимларга Ўзбекистон Республикаси “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири Аманжол Аяпов Ўзбекистон Республикаси “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонини ўқитувчиларга шахсан ўзи топширди. Жами 32 нафар ўқитувчи мазкур кўкрак нишонига сазовор бўлди.

Совриндор ўқитувчилар халқ таълими соҳасида баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасида фидокорона меҳнатлари ҳамда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшганлари учун тақдирланди.

Шунингдек, Ҳайъат йиғилишининг кун тартибидаги масалалар юзасидан вазир А.Аяпов халқ таълими тизимида 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида белгилаб берган вазифалар бўйича 2020 йилда амалга ошириладиган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шу билан бирга, йиғилишда таълимни бошқариш ва сифатини ошириш ҳамда халқаро баҳолаш тадқиқотларида мамлакатимизнинг иштироки масалалари ҳам муҳокама етилди. Ўз ўрнида айтиш жоизки, 2021 йилда Республикамиз илк бор PISA халқаро тадқиқотларида иштирок этади.

Мазкур тайёргарлик жараёнига ҳам диққат қаратиш кераклиги айтиб ўтилди. Қолаверса, жойларда таълим сифати бўйича муаммолар ҳақида гапириб ўтилди. Жойларда ўқитувчиларнинг ўз устида ишлаши ва малакасини оширишга катта аҳамият берилмаётганлиги таъкидланди. Туман(шаҳар) халқ таълими бўлимларига таълим сифати паст бўлган туманларнинг муаммоларини ўрганиш ва керакли чоралар кўриш бўйича топшириқ берилди. Баъзи туманларда олий маълумотли ўқитувчиларни ишга жалб қилишда муаммолар борлиги қайд етилди. Шунингдек, вазир А.Аяпов ўтган ўқув йили якуни бўйича таълим сифати мониторинги, фан олимпиадасида ўқувчиларнинг ўзлаштиришида аниқланган бўшлиқларни тўлдириш бўйича аниқ, самарали усуллар туғрисида ҳам гапирди. Жумладан, ўқитувчининг дарсга пухта тайёргарлик кўришига эришиш, таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланиш, фан методбирлашмалари ва методика кенгашлари фаолиятини кучайтириш, ёш педагогларга методик кўмак берилишини йўлга қўйиш, ХТХҚТМОИ билан ҳамкорлик ўрнатиб, методик хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бӯйича билдирилган фикр-мулоҳазалар ижобий қабул қилинди.

Шу билан бирга 2018-2019 ўқув йили якунида Қорақалпоғистон Республикасидаги умумтаълим мактаблари битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш натижалари танқидий таҳлил қилинди.

Йиғилиш доирасида баъзи туман мудирлари лавозимларига лойиқлиги масаласи ёки интизомий жазо кўриш топшириғи берилди.
Йиғилишда таълим сифатини ошириш, 2019-2020 ўқув йилида 11-синф битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини янада ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Манба: "Kar24.uz"

Бўлимлар