Яратилган имкониятни ўз чўнтаги йўлида суъистеъмол қилган тадбиркорнинг режаси амалга ошмай қолди

Мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтириш ва бунинг натижасида давлатимизга валюта тушумини таъминлаш учун тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар яратилганлиги  ҳамда экспорт божлари 0%га тенглаштирилганлигига қарамасдан бугунги кунда айрим “уддабурон” тадбиркорларимизнинг яратилган шароитлардан фақат ўз нафсини ўйлаб нохолис фойдаланиш холатлари таажубланишга сабаб бўлмоқда. 
Хусусан, “Даут-ота” чегара божхона пости  орқали Қозоғистон Республикасига чиқиб кетаётган “Mercedes Benz” русумли автотранспорт воситаси автотарозида ўлчанганида йўл юк хужжатларида кўрсатилганидан ортиқча оғирликка эга эканлиги божхона ходимларида шубха уйғотди ҳамда мазкур автотранспорт воситасига нисбатан божхона кўриги ўтказилди. Кўрик натижасида, йўл юк хужжатларида кўрсатилганидан ортиқча 2,6 тонна қишлоқ хўжалик маҳсулоти — анорларни ҳеч қандай хужжатларсиз ноқонуний равишда Ўзбекистондан Россияга олиб чиқаётганлиги аниқланди.
Бу каби ҳолатлар ўз навбатида мамлакатимизга валюта тушумининг таъминлашига тўсқинлик қилиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортидан олинадиган даромаднинг банклар орқали айланиши эмас, аксинча битта чўнтакка бориб яширинишига, бу эса  мамлактимиз иқтисодий ривожига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди.
Юқоридаги ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисида”ги Низомида “Корхоналарнинг хўжалик фаолиятидан олинган чет эл валютасидаги барча маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилайдиган тартибда уларнинг чет эл валютасидаги счётларига албатта ўтказилиши керак” деб белгиланган.

Бўлимлар