Коронавирус Ўзбекистонга кириб келди

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланишнинг илк ҳолати қайд этилди. Бемор Франциядан келган.

Ўзбекистонда коронавирус билан зарарланган илк бемор аниқланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги маълумот берди.

«Жорий йилнинг 15 март куни соат 06:00да Республика Вирусология институти лабораториясида Франция Республикасида бўлиб қайтган 1 нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди.

Ҳозирда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда», дейилади Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги хабарида.

Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилиши маълум қилинган.

  • 15 март ҳолатига кўра, бутун дунёда жами 156 738 кишида коронавирус аниқланган, ҳозиргача уларнинг 75 935 нафари соғайиб кетган, 5839 киши вафот этган.
  • Вирусдан энг кўп жабрланган давлатлар Хитой (80844 ҳолат, 3199 ўлим), Италия (21157 ҳолат, 1441 ўлим), Эрон (12729 ҳолат, 611 ўлим), Жанубий Корея (8162 ҳолат, 75 ўлим), Испания (6391 ҳолат, 196 ўлим), Германия (4599 ҳолат, 9 ўлим), Франция (4469 ҳолат, 91 ўлим), АҚШ (2982 ҳолат, 60 ўлим), Швейцария (1375 ҳолат, 13 ўлим), Буюк Британия (1140 ҳолат, 21 ўлим) ва Норвегия (1109 ҳолат, 3 ўлим) бўлиб қолмоқда.

Манба: "Kun.uz"

Бўлимлар