Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони яна 8 нафарга ошди

Ушбу инфекцияни юқтириб олганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳрида, уч нафари эса Андижонда қайд қилинган

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 8тага ошиб, 83 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Шу йилнинг 26 март куни сурункали касалликлари билан диспансер назоратида бўлган наманганлик 72 ёшли Р. коронавирус инфекцияси ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. У бугун тонгда соат 4:30да шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир миокард инфарктидан вафот этган.

Бўлимлар