Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан бепул ҳимоя ниқоблари, қўлқоплар ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинган ҳолда Нукус шаҳри ҳудудидаги “Қизилқум”, “Шоирлар овули”, “Дўстлик” ва “Тунғич қўнис” махалла фуқаролар йиғинларидаги ногиронлиги бор ҳамда кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди.

Синовли кунларда сергак бўлишга чақириш мақсадида ҳимояланиш тартиблари тушунтирилиб, уларга бепул ҳимоя ниқоблари, қўлқоплар ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. 

- Фаол ёшларимиз аҳолининг уйларида ваҳимасиз карантин шиори остида санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда бадиий китоблар мутолаа қилиш, телевизор орқали узатилиш арафасидаги видео дарсликларни ўқувчи ёшларимиз чуқур ўзлаштириши лозимлиги ва айниқса бу жараённи ота-оналар қатъий назоратга олишларини тарғиб қилмоқда.  Бу каби тарғибот ишлари барча фаолларимиз, ёшлар етакчиларимиз томонидан чекка ҳудудлардаги олис қишлокларимизда ҳам амалга оширилмокда ва бепул химоя ниқоблари, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Мақсадимиз бугунги синовли кунларда халқимизни огоҳликка, бирдамликка чақириш ва бу орқали ҳавфдан ҳоли бўлиш, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Абатбай Данияров.

Тадбир давомида Нукус марказий деҳқон бозорида "Ёшлар - соглом турмуш тарафдорлари" шиори остида фуқароларга минг дона бепул ҳимоя ниқоблари тарқатилди.

Ёшлар иттифоқи томонидан уюштирилган хайрия ишлари давом этади.

Бўлимлар