Декабр ойининг Пенсиясини олмаганлар диққатига!

"Ўзбекистон почтаси" ОЖнинг Қорақалпоғистон филиали Қорақалпоғистон Республикаси бўйича шаҳар, туман почта алоқа тармоқлари ва алоқа бўлимларида 2016 йил декабр ойининг пенсия ва нафақа пуллари 2016 йил 30-декабр санасигача тўлиғи билан тўлаб бўлинганлигини маълум қилади. Бу ҳақда "Еркин Қарақалпақстан" хабар бермоқда.

Ҳурматли пенсионерлар, агарда Сиз ўзларингизга тегишли бўлган 2016 йил декабр ойи учун бериладиган пенсия ва нафақа пулларини почта алоқа тармоғи ёки алоқа бўлимлари томонидан етказиб берилмаган вазиятлар бўлса, "Ўзбекистон почтаси" ОЖ Қорақалпоғистон филиалининг 222-31-12 ишонч телефонига хабар қилишингизни сўраймиз.
 

Бўлимлар