Роналдунинг Файласуфона фикрлари (Фурқат Юсупов блоги)

Тўрт карра "Олтин тўп" соҳиби Криштиану Роналдунинг бир нечта интервюларидан энг муҳим жумлаларни тўплаб чиқдик. Демак шуни сизга ҳавола қиламиз.

- Ўғлимни футболчи бўлишини жуда-жуда хоҳлайман. У икки ёшга тўлганида машиналарни ёқтирарди, ҳозир эса эс-ҳушини футбол тўпи "ўғирлаган". Мени ажаблантирадигани ҳозирдан бутса сотиб олиб беришимни сўрайди. Бир томондан тўпга яхши зарба бера олади. Ҳали жуда кичкина бўлсада, мен бундан жуда хурсандман.

- Айримлар Мессини ҳам танқид қилишади. Ҳаммага бирдек ёқишнинг иложи йўқ. шунинг учун мени ёмон кўришларидан хафа бўлмайман.

- Фикримча, футбол ўйнайдиган ҳар бир киши "Реал"да ўйнашни орзу қилса керак. Мен Зидан, Фиго, Роналдо каби буюк футболчиларнинг ўйинларини томоша қилиб улғайганман. Шунинг учун "Реал"да ўйнашни орзу қилганман ва бахтимга орзуим амалга ошди.

- Сер Алекс Фергюссон футболда мен билмаган кўп нарсани ўргатди, менга ҳам футболга ўзида бўлган чексиз муҳаббат ини сингдирди ва мени ғолибга айлантирди.

- Мен доимо фақат футболчи бўлишни орзу қилганман. Ёдимда, болалигимда ҳар сафар туғилган куним ёки рождествода онам мендан нима совға қилишини сўрарди, мен эса қандайдир ўйинчоқ ёки бошқа нарса эмас, фақат янги тўп олиб беришларини сўрардим. Менга ўқиш ёқмасди. Бироқ кейинчалик ўқиш ниятим ҳам йўқ эмас.

- Мени пуллар умуман ўзгартиргани ёқ. Сиз шохона уйда яшадингиз нимаю, бир чеккадаги кулбада яшадингиз нима? Ёки чўнтакингизда миллион бор ёки ҳамёнинггиз қуруқ? Мен учун фарқи йўқ. Мен ҳали ҳам ўшаман, ҳаётдаги қарашларим ҳам ўзгаргани йўқ. Ниятим ҳам ўша-ўша – футбол ўйнаш ва завқланиш.

- Жарима тўпларини қойилмақом тепишимнинг сабаби оддий. Мен дарвозага қарайман ва ўзимга шундай дейман: "Криштиану зарба бер".

- Ҳар доим энг яхши бўлишга интилганман. Буни ҳеч қачон икнор қилмайман.

- Сен ҳар доим шижоатли бўлишинг керак. Футболда ҳам ҳаётда ҳам фақат биринчи бўлишга интилишинг керак.

- "Олтин тўп"нинг ортидан қувмайман. Мени кўпроқ гол уриш, шерикларимга гол уриш учун имкониятни яратиш ва яхши ўйнаш қизиқтиради.

- Мени ёмон кўрадиганларга киритган голларим билан жавоб қайтараман.

- Бир ўзим ҳеч нарсага эриша олмайман. Мен сеҳргар эмасман.

Фурқат Юсупов

Бўлимлар