ТОП-5. «Ливерпуль»нинг 9 рақам эгалари

Ҳар бир жамоанинг бирор бир рақамда ўйновчи футболчилари клуб томонидан алоҳида эътироф этилиб келинган. Биз ушбу саҳифамиз орқали «Ливерпул» тарихида тўп сурган энг яхши 9 рақам эгалари ТОП-5 лигини сизнинг ҳукмингизга ҳавола қиламиз.

5. Жонсон Девис
Девис «Ливерпуль» шарафини 1976-1982 йиллар мобайнида ҳимоя қилган ва бу давр ичида 213 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 78 марта ишғол қилган. «Қизиллар» ҳужумчини 1976 йилда 200 минг фунт стерлинг эвазига сотиб олишган эди. Жонсон бу пулларни тўла оқлайди. Жамоа билан биргаликда 3 марта Чемпионлар кубогида муваффақият қозонади.

4. Фернандо Торрес
Испаниялик ҳужумчи «Ливерпуль»да қисқа муддат тўп сурган бўлишига қарамасдан, жамоа тарихидан жой ола билди. Торрес 2007-2011 йилларда «қизиллар» либосида 142 та ўйинда 81 та голга муаллифлик қилган. Афсуски ҳужумчи клуб билан бирорта ҳам совринни қўлга кирита олмагач, Англияда рекорд даражадаги сумма эвазига «Челси»га ўтиб кетади.

3. Иан Сент-Жон
1961 йилда «Ливерпуль» «Мотервал»дан Сент-Жонни 37,5 минг фунт стерлинг эвазига сотиб олади. Шотландиялик ҳужумчи клубда 10 мавсум давомида тўп суриб, 425 учрашувда 118 та голга муаллифлик қилган. Иан жамоа сафида 2 марта Англия чемпионлигига сазовор бўлди.

2. Робби Фаулер
Фаулер фаолиятини 1993 йилда «Ливерпуль»да бошлади ва 2001 йилгача «қизиллар» шарафини ҳимоя қилди. Робби шундан сўнг 2005-2007 йилларда ҳам клуб сафида ҳаракат қилди. Инглиз ҳужумчиси 369 беллашувда 183 марта гол киритган. у 10 мавсум ичида Ливерпулликлар билан 6 та мусобақанинг бош совринига сазовор бўлган. Фаулер клуб тарихидаги 4-тўпурардир.

1. Иан Раш
«Ливерпуль» тарихидаги энг яхши футболчи бу Рашдир. Уэлслик ҳужумчи 1980-1996 йиллар мобайнида 660 та учрашувда 346 та голга муаллифлик қилган. У жамоа билан биргаликда 18 та соврин соҳибига айланди. Жумладан 5 марта Англия чемпиони бўлди. Иан 1984 йилда чемпионат тўпурари бўлган ва «Олтин бутса» соврини соҳибига ҳам айланган. Ўша йили у Англиянинг энг яхши футболчисига аталган совринга ҳам эга чиққан.

Фурқат Юсупов

Бўлимлар