«Манчестер Юнайтед»нинг энг яхши 5 трансфери. Роналду биринчи эмас (Фурқат Юсупов блоги)

«Манчестер Юнайтед» клуби Англия Премьер-Лигаси ташкиллаштирилганидан буён ўз таркибига бир қатор кучли футболчиларни қўшиб олган. Биз ана шу трансферлар ичидаги энг яхши 5 тасини тузишга ҳаракат қилди.

5. Рууд ван Нистелрой (ПСВдан, 2001 йили, 19 млн.фунт стерлинг)
2001 йили Нистелрой «Манчестер Юнайтед» раҳбарлари билан шартнома имзолайди. Руудга ишқибоз бўлган «Реал» раҳбарларидан «МЮ» корчолонлари чаққанроқ ҳаракат қилишади ва Рууднинг янги жамоа сафига ўтиши ўзига хос рекорд билан якунланади – баҳоси 19 миллион фунт стерлингни ташкил этади. Ван Нистелрой 5 йил мобайнида Англия чемпионлиги ва тўпурарлигини қўлга киритди. «Юнайтед» таркибидаги 131-учрашувидаёқ 100-голини нишонлашга муваффақ бўлади. 2006 йили эса Бекхемга ўхшаб Мадридга йўл олади.

4. Оле Гуняр Сулшер («Молде»дан, 1996 йили, 1,5 млн. фунт стерлинг)
«Манчестер Юнайтед» тарихидан ўрин олган яна бир ҳужумчи. «Кулиб турувчи жаллод» «иблислар»нинг сеҳрли таёқчаси эди. Захирадан майдонга тушиб гол уришда унга тенг келадигани йўқ эди. 1999 йилги ЧЛнинг драматик финалида эса ана шундай қаҳрамонликларидан бирини кўрсатиб, мухлисларнинг суюкли футболчисига айланганди.

3. Рой Кин («Ноттингем Форест»дан 1993 йили, 3,75 млн.фунт стерлинг)
«Форест»нинг марказий ҳимоячиси Алекс Фергюссоннинг телефон орқали илгари сурган таклифини эшитиб, Кенни Далглишга «Блекберн» клуби сафига ўтиши ҳақида ваъда берганини унутади-қўяди. Рой «МЮ» сен билан ҳам, сенсиз ҳам Англияда барибир етакчи ролга чиқади. Лекин сен бизга қўшилсанг, унда Европада ҳам тенгсиз бўлишимиз мумкин», - дейди Ферги. Тўғри, «иблислар» ирландиялик бўлажак сардорига эга бўлиш учун Британия футболидаги трансфер рекордини янгилашгача боришди – 3,75 млн. У вақтларда жуда катта пул саналарди. Кин ўз навбатида, бу пулларни бир неча баробар ортиғи билан оқлаганига шубҳа йўқ.

2. Криштиану Роналду. («Спортинг»дан 2003 йили, 12,2 млн.фунт стерлинг)
2003 йилнинг ёзида Португалия бўйлаб турнега чиққан «МЮ» ортга Роналду билан қайтади. Ўртоқлик ўйинида Криштиану шу қадар кучли таассурот қолдирдики, Гиггз, Скоулз ва бошқа фахрийлар Фергюссонни уни сотиб олишга кўндиришди. «Спортинг» ёш футболчиси эвазига «МЮ»дан яхшигина пул ундиради. Роналду беш йил давомида «МЮ»нинг турли даражадаги ютуқларни қўлга киритишида асосий роллардан бирини ўйнади. «Олтин тўп» ва «Олтин бутса» совринларини қўлга киритди. Қўшимчасига «Реал»га ўтаётиб, «иблислар» хазинасини деярли тўлдирди. Яъни унинг харид қилинган ва сотилган суммаси ўртасида 67 миллион фақр бўлди.

1. Эрик Кантона («Лидс Юнайтед»дан 1992 йили, 1,2 млн.фунт стерлинг)
Қойилмақом «еттилик» «Қизил иблислар» сафида бир-биридан чиройли кўплаб голлар уради, заргарона тўп узатишларни ўрнига қўяди. Қисқаси манкунианларни фақат олдинга чорлайди. Тўғри Сер Алекс французнинг оғир характерига тишини тишига қўйиб, чидашга мажбур бўлади. Шундай бўлсада, Кантона – нафақат, Фергюссоннинг фаолияти давомидаги, балки АПЛ тарихидаги энг яхши хариддир.

Фурқат Юсупов

Бўлимлар