Элликқалъада ҳоким ва прокурор ҳисобот топширди

Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда.

Сессия кун тартибига Элликқалъа туман ҳокими Неъматулла Маткаримович Худайбергеновнинг “2016 йилда туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2017 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларини сўзсиз бажарилишини таъминлаш” борасида туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботи ҳамда Элликқалъа тумани прокурори Абдуллаев Отабек Салиевичнинг “қонунийликнинг ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисида”ги ахборотлари киритилган эди.

Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия йиғилишида дастлаб Элликқалъа туман ҳокими Неъматулла Маткаримович Худайбергеновнинг “2016 йилда туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2017 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларини сўзсиз бажарилишини таъминлаш” борасида туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги хисоботи тингланди.

Шундан кейин сессияда қатнашган 26 нафар депутатлар туман ҳокимининг хисоботини бир овоздан қониқарли деб топди ва тасдиқлади.

Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича туман прокурори Абдуллаев Отабек Салиевичнинг ҳисоботи тингланди. Қонунийликнинг ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисида туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари А.Абдиров, овул ва маҳалла фуқоролар йиғини раислари, масалага алоқадор корхона ва ташкилот рахбарлари фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

Депутатларга сессия кун тартибидаги масалалар бўйича қарор лойиҳаси тақдим этилди ва депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Шунинг билан Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

Диққат: KRuz.uz сайтини Telegram'даги каналини кузатиб боринг

Диққат: Қорақалпоқча қўшиқларни Telegram'даги "Қарақалпақша қосиқлар" каналидан кўчириб олинг

Бўлимлар