Европадаги энг шиддатли 5 "дерби" (Фурқат Юсупов блоги)

Жаҳон футболида кўпчилик мухлислар интизорлик билан кутадиган учрашувлар талайгина. Биз Дербилар ТОП-5 талигини тузиб чиқишга қарор қилди. Рейтинг нафақат бир шаҳарнинг икки жамоаси ўртасидаги дербилар, балки етакчилар «жанг»ига ҳам алоҳида урғу берилган ҳолда тузилди.

5. «Рома» - «Лацио»
Мақоми: Шаҳар дербиси

«Рим дербиси»даги ғалаба хатто Скудетто билан тенг ҳисобланади. Ушбу жамоалар ўртасидаги қарама-қаршилик 1927 йили бошланган. Диктатор Бенито Муссолини Рим клубларини бирлаштириб, Шимолий Италия жамоаларига рақобат тақдим этадиган яхлит куч тузиш ҳақида буйруқ беради. Бироқ «Лацио» бунга рад жавобини беради. Натижада «Рома» камбағаллар ва ишчиларни ўз «қарамоғи»га олади. «Бургутлар»ни бу ҳол хурсанд қилмагани табиий ҳол. Бунинг устига «Рома» Рим шаҳрининг асосчилари – Ромул ва Ремни эмизган она бўрини рамз қилиб олади. Италиянинг марказий учрашувида бош ролни мухлислар ўйнашади. Рим мухлислар маданияти марказидир. Айтишларича турли баннерларни кўтаришни ҳам «Рома» мухлислари бошлаб беришган. «Лациаллар» эса инглиз мухлислик маданиятини қўллшади. Олдинлари Римлик мухлисларнинг юзма-юз тўқнашувлари билан якун ясаларди. Сўнгги пайтларда «хулиганлик» анча камайган бўлса ҳам, «Баннерлар жанги» давом этиб келмоқда.

4. «Манчестер Юнайтед» - «Манчестер сити»
Мақоми: Шаҳар дербиси

Ушбу дерби сўнгги йилларда етакчилар сафига қўшилди. Бунга сабаб «Манчестер Сити»нинг анча кучайганидир. 2012 йилда «Шаҳарликлар» 44 йиллик танаффусдан сўнг чемпионликни нишонлашди. Ўшанда улар ҳамшаҳарларини тўплар нисбатига кўрагина ортда қолдиришган эди. Манчестерда кўпчилик «Сити»га мухлислик қилишар экан. Бироқ «Юнайтед»нинг ўйинларига мухлислар анча кўп ташриф буюришини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқ жоиз.

3. «Интер» - «Милан»
Мақоми: Шаҳар дербиси

1908 йилда «Милан» президенти жамоа таркибига хорижлик футболчиларни таклиф этмаслик ҳақида қарор қабул қилгач, бу қарордан норози бўлганлар ўзларинг «Интернационал» жамоаларини тузишади. Айнан шу даврдан бошлаб бу икки жамоа ўртасидаги баҳслар қизғин тус олади. Бу икки жамоа ўйнаган кун Милан шаҳри иккига бўлинади. Қизиқ томони иккала жамоа ҳам 18 мартадан Скудеттони қўлга киритишган.

2. «Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль»
Мақоми: Етакчилар жанги

Англиянинг энг совриндор икки жамоаси иштирокидаги учрашув, жамоаларнинмг турнир жадвалидаги ўринларидан қатъий назар доимо муросасиз тарзда кечади. Сер Алекс Манчестерга ташриф буюрганида «Ливерпуль»нинг гегемонлигига чек қўймоқчиман» деганди ва у ўз сўзининг устидан чиқди. Жамоаларнинг майдондаги тўқнашувлари ҳеч кимнинг назаридан четда қолмайди. Шунингдек майдон ташқарисида мухлислар ўртасидаги муштлашувлар ҳам дербига ўзгача «кўрк» бағишлайди.

1. «Реал Мадрид» - «Барселона»
Мақоми: Етакчилар жанги

Рейтингнинг 1-ўринидан ушбу учрашув жой олишини кутмаганлар анча кам бўлса керак. «Эль-Класико» футбол мухлислари учун битта жаҳон чемпионати билан тенг. Бу жамоаларнинг қарама-қаршилиги оддий ва тушунарли: Испания пойтахти Каталония пойтахтига қарши. Ўзингизга маълум Каталония кўп йиллардан буён мустақил давлат тузиш орзусида. Бундан ташқари иккала жамоа ҳам нафақат Испания чемпионатида, балки халқаро майдонларда ҳам доимо ғолиблик учун кураш олиб боришади. Мухлислар ушбу жамоаларнининг бирини иккинчисига алмаштирадиган футболчиларни ёқтиришмайди. Фигога улоқтирилган чўчқа боши бунга мисол бўла олади.

Юсупов Фурқат

Фурқат Юсупов блогидаги бошқа мақолаларни шу манзил орқали ўқинг

Диққат: KRuz.uz сайтини Telegram'даги каналини кузатиб боринг

Диққат: Қорақалпоқча қўшиқларни Telegram'даги "Қарақалпақша қосиқлар" каналидан кўчириб олинг

Бўлимлар