Дебютини фантастик тарзда ўтказган 5 футболчи (Фурқат Юсупов блоги)

Футбол тарихида шундай футболчилар борки, улар дебют ўйинларини ажойиб тарзда ўтказиб, мухлислар ёдида бир умр сақланиб қолишган. Биз сизга ана шундай дебютантлар бешталигини ҳавола қиламиз.

5. Алессандро дел Пьеро: «Ювентус» - «Режжина» 1993 йил
Италиялик тиффозилар 1993 йилнинг 12 сентабрида ўзларининг янги кумирларига эга бўлишди. Дел Пьеро «Ювентус» таркибидаги дебют учрашувини «Режжина»га қарши учрашувнинг 2-бўлимида захирадан майдонга тушиб, тўпни илк эгаллашиданоқ рақиб дарвозасига ёъллашга муваффақ бўлади. Ўшанда умидли ҳужумчи сифатида қаралган Алессандро кейинчалик «кекса синорилар» тарихидаги энг сермаҳсул тўпурарга айланади.

4. Алешандро Пато: «Милан» - «Наполи» 5:2. 2008 йил
Бразилиялик вундеркинд Алешандре Пато Миландаги дебютини ёши туфайли узоқ кутишга тўғри келди. Лекин имкони туғулиши билан у бундан тўлиқ фойдаланди. «Наполи»га қарши баҳсда майдонга тушган 18 ёшли футболчи ҳимоячилар учун ҳақиқий бош оғриғига айланди. Узоқ масофадан узатилган тўпни чиройли тарзда қабул қилиб олган Пато эпчиллик билан бир неча рақибини алдб ўтиб, уни дарвоза тўрига жойлаб қўяди. Шу тариқа ҳужумчи «Россонерилар» сафида ажойиб дебютини амалга оширган эди.

3. Педро Паулета: «Нант» - «Бордо» 0:5. 2000 йил
Педро Франция чемпионатидаги дебютини «Бордо» жамоасида бошлаган эди. «Нант»га қарши кечган учрашувда франциялик мухлисларга ҳали унчалик таниш бўлмаган Португал ўғлони 63-дақиқага келиб, хет-трикка эришади. Бундай дебютни табиийки ҳеч ким кутмаган эди. Паулета ажойиб ўйинларидан сўнг кейинроқ, «ПСЖ» таркибига йўл олиб 3 марта Франция чемпионати тўпурарлигини қўлга киритишга муваффақ бўлади.

2. Алан Ширер: «Саутгемптон» - «Арсенал» 4:2. 1988 йил
Англия Премер лигаси тарихидаги энг сермаҳсул тўпурар ҳисобланадиган Алан Ширер фаолиятини фантастик тарзда бошлашга муваффақ бўлган. Ширер «Канонирлар»га қарши кечган ўйинда «Саутгемптон»даги дебютини нишонлади ва рақиблар дарвозасига 3 та тўп киритиб «хет-трик»ка эришади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки Алан ўша ўйинда атиги 17 ёшу 240 кунлик эди ва у Жимми Гривзнинг рекордини янгилади. Яъни бир ўйинда 3 та гол киритган Англиядаги энг ёш футболчи сифатида тарих зарварақларидан жой олди.

1. Уэйн Руни: «Манчестер Юнайтед» - «Фенербахче» 6:2. 2004 йил
Ёш истеъдод соҳиби Уэйн Рунининг дебютини «Юнайтед» мухлислари унинг Англия терма жамоаси сафидаги учрашувда товонидан жароҳат олганлиги боис узоқ кутишларига тўғри келади. Бироқ тез орада сер Алекс Фергюссон 18 ёшли йигитча учун тўлаган 30 миллион евро бекорга сарфланмаганлигини билишди. Рунининг «қизил иблислар» сафидаги дебюти Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида «Фенербахче» билан ўйинга тўғри келди. Шрек ана шу учрашувнинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди. Истанбиулликлар дарвозасини 3 бора аниқ нишонга олган Руни ҳар қандай футболчи орзу қиладиган даражадаги супер дебютни амалга оширди!

Фурқат Юсупов

Фурқат Юсупов блогидаги бошқа мақолаларни шу манзил орқали ўқинг

  • Диққат: KRuz.uz сайтини Telegram'даги каналини кузатиб боринг

    Диққат: Қорақалпоқча қўшиқларни Telegram'даги "Қарақалпақша қосиқлар" каналидан кўчириб олинг

Бўлимлар