Чемпионлар лигасида ҳакамларнинг энг қўпол хатолари ТОП-5 (Фурқат Юсупов блоги)

Клублар ўртасидаги энг нуфузли турнир бу шак шубҳсиз Европа Чемпионлар лигасидир. Афсуски, ушбу мусобақада ҳакамлар бир неча бор жуда ҳам қўпол хатоларга йўл қўйишган. Биз ана шундай «оғзи қийшиқ» ҳакамларнинг хатоларидан тузилган ТОП-5 таликни сизнинг ҳукмингизга тақдим этамиз.
ЧЛдаги «оғзи қийшиқ» ҳакамлар
5. Никола Риццолли. «МЮ» - «Бавария» (2009/2010 йиллар мавсуми, ¼ финал)
Мюнхенда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган «Қизил иблислар» «Олд Траффорд»да биринчи таймдаёқ 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олади. Натижада кўпчилик Фергюссон шогирдларини ярим финалга муддатидан олдин чиқариб қўйишади. Бироқ италиялик ҳакам бунга қарши чиқади. Риццолли 50 дақиқада Рафаелни ноҳақ майдондан четлатади. Кейинчалик Роббен «Бавария» учун муҳим голни киритиб, жамоасини кейинги босқичга олиб чиқади.
ЧЛдаги «оғзи қийшиқ» ҳакамлар
4. Маркус Мерк. «Интер» - «Милан» (2004/2005 йиллар мавсуми, ¼ финал)
2004/2005 йилларги мавсум можароларга бой бўлганлиги билан ҳам алоҳида ажралиб туради. Чорак финалда мухлислар «Милан дербиси»га гувоҳ бўлишди. Жавоб учрашувида ҳам мағлубиятга учраётган «Интер» мухлислари, бунга чидай олмай, ҳамшаҳарлари футболчиларини петардалар ва бошқа буюмлар билан «ўққа» тута бошлашди. Петардалардан бири «Милан» посбони Диданинг бошига келиб тушади. Бразилиялик дарвозабон жиддий жароҳат олгач, Мерк ўйинни тўхтатишга қарор қилади. Тартибсизликларнинг келиб чиқишига ҳакамнинг Камбяссо томонидан киритилган ҳаққоний голни ҳисобга олмаганлиги сабаб бўлган эди.
ЧЛдаги «оғзи қийшиқ» ҳакамлар
3. Андрес Фриск. «Барселона» - «Челси» (2004/2005 йиллар мавсуми, 1/8 финал)
«Барселона»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашув Фрискнинг кейинги тақдирини ҳал қилган эди. Гап шундаки танаффус пайти ҳакам каталонияликлар бош мураббийи Франк Райкаард билан мулоқатда бўлади. Иккинчи бўлимда эса тақдир тақозоси билан «Челси» ҳужумчиси Диде Дрогбани майдондан четлатади. Шу тариқа Фриск атрофида турли хил салбий фикрлар авжига чиқади. Лондонлик мухлислар ва Моуринонинг сон-саноқсиз дўқ-пўписаларидан сўнг швециялик ҳакам фаолиятини якунлашга мажбур бўлган эди.
ЧЛдаги «оғзи қийшиқ» ҳакамлар
2. Жунайт Чақир. «Манчестер Юнайтед» - «Реал» (2012/2013, 1/8 финал)
Ушбу учрашув Фергюссон учун Чемпионлар лигасидаги энг охиргиси бўлган эди. «Қизил иблислар» дастлабки учрашувда «Сантяго Бернабеу»да «Реал» билан дуринг ўйнаб келишганди. «Олд Траффорд»даги ўйин ҳам «Манчестер Юнайтед» учун анча омадли тарзда бошланган. Бироқ туркиялик ҳакам 56 дақиқада Нанини ноҳақ майдондан четлатди. Натижада Мадридликлар 1 киши кўп бўлиб, ғалабани ўз томонларига оғдириб олишади ва кейинги босиқчга йўлланмани ҳам қўлга киритишади. Чақир эса танқидлар «ёмғирига» дош беришига тўғри келади.
ЧЛдаги «оғзи қийшиқ» ҳакамлар
1. Эвребе. «Челси» - «Барселона» (2008/2009 йил, ½ финал)
Ушбу жамоаларнинг дастлабки ўйинида «Камп Ноу»да ҳисоб очилмаган эди. Жавоб учрашуви эҳтиросларнинг авжига чиқишига олиб келди. Эссен 9-дақиқадаёқ супер гол киритиб, мезбонларни олдинга олиб чиқади. Ўйиннинг сўнгги сонияларида эса Инеста мувозанатни тиклаб, жамоасини финалга қадар олиб чиққан эди. Ваҳоланки бироз аввал Эвребе Пикенинг қўлига тўп теккан вазиятда пеналти белгиламаганди. Ўйин тизгини қўлдан чиқарган Норвегиялик ҳакам ана шу ўйиндан сўнг, Лондонлик мухлислар ва ОАВнинг танқиқлар «бўрони» остида қолиб кетади.

Фурқат Юсупов

Фурқат Юсупов блогидаги бошқа мақолаларни шу манзил орқали ўқинг

  • Диққат: KRuz.uz сайтини Telegram'даги каналини кузатиб боринг

    Диққат: Қорақалпоқча қўшиқларни Telegram'даги "Қарақалпақша қосиқлар" каналидан кўчириб олинг

Бўлимлар