Қораўзак тумани ҳокими ўтган йили амалга оширилган қурилиш ишлари ҳақида маълум қилди

Халқ депутатлари Қораўзак Кенгашининг 25-сессиясида туман ҳокими Давлетбай Минажевич Утемуратов ўз баёнотида туманда ўтган йилда амалга оширилган таъмирлаш ишлари ҳақида айтиб ўтди.

"Ўтган йили баҳоси 1 млрд 291 млн сўм бўлган янгидан 25-сонли умумтаълим мактаби биноси, смета баҳоси 473 млн.сўм бўлган 6-сонли умумтаълим мактабида янгидан 9х18 ҳажмдаги спорт зал биноси, смета бахоси 4 млрд 14 млн сўм бўлган туман тиббиёт бирлашмасида реконструкция ишлари ҳисобидан администрация иморатида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиб, юқумли касалликлар бўлими иморати, ошхона, кир ювиш, патологоанотомия иморатлари қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, 2016 йилнинг манзилли дастури асосида 9-сонли мактабгача таълим маскани иморатига смета бахоси 366,573 млн.сўм бўлган капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

"Қойбақ" ОФЙ "Қаратау-1" массивида смета бахоси 933,141 млн.сўм бўлган 5 хўжаликка наъмунавий лойиҳа асосида турар-жойлар қурилиши амалга оширилди”, - дейди Давлетбай Утемуратов.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар