Савицкий музейи экспонатлари апрель—май ойларида Москвада намойиш этилади

Москвадаги Пушкин номидаги давлат тасвирий санъат музейида 5 апрелдан 20 майга қадар Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи экспонатлари намойиш этилади, деб хабар бермоқда UzNewsга асосланиб Daryo.uz.

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирги вақтда халқаро кўргазма лойиҳаси ишлаб чиқиш босқичида бўлиб, унинг концепцияси ва экспонатлар рўйхати белгиланмоқда.

Маълумот учун, Савицкий номидаги музейнинг тасвирий санъат коллекцияси Роберт Фалк, Любов Попова, Александр Шевченко, Александр Осмеркин, Василий Чекригин, Климент Редко, Николай Улянов, Алиса Порет каби рассомлар ишларини қамраб олади.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар