Нукусдаги "Ёшлар маркази" сизни БEПУЛ рақс тўгарагига таклиф этади

Нукус шаҳрида жойлашган "Ёшлар маркази"да оёқ ўйини тўгараги 2016 йилнинг октябр ойида ташкиллаштирилди. У ерда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар рақс сир-асрорларини ўрганишмоқда. Бу ҳақда ушбу рақс тўгараги раҳбари Пери Бердиханова журналист Фурқат Юсуповга хабар қилди.

Рақс тўгарагида ўқиш муддати - 3 ой.

Бу ерда сиз биринчи ойда ўзбек ва қорақалпоқ рақс ҳаракатларини, иккинчи ой замонавий рақс ҳаракатларини, учинчи ойда эса дастлабки ойларда ўрганган ҳаракатлардан тайёр рақслар ўрганасиз.

Энг муҳими, бу ерда ўқиш мутлақо БEПУЛ ва сиздан ҳеч нарсага ПУЛ ЙИҒИЛМАЙДИ.

Агар рақс сир-асрорларини БEПУЛ ўрганишни истасангиз Нукус шаҳридаги "Ёшлар маркази"га ташриф буюринг.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/eb1ee661fdf090312e1bf4d9746c628b.jpg

http://kruz.uz/files/uploads/photos/b47b30ef192f039752ef83559c53eb57.jpg

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар