Фоторепортаж. Элликқалъада ёшлар симфоник оркестрининг концерти ўтказилди

2017 йилнинг 22 феврал куни Элликқалъа туманидаги мухташам Санъат саройи чинакам санъат ихлосмандларига қучоқ очди. Ўзбекистон ёшлар симфоник оркестрининг 30 нафардан ортиқ иқтидорли созандалари ўзларининг ижодий қобилиятларини туман ёшларига ҳам намойиш этди, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги расмий сайти.

Концерт датури давомида Ўзбекистон ёшлар симфоник оркестри бадиий раҳбари Камолиддин Ўринбоев дирижёрлиги остида ҳам классика, ҳам замонавий куйлар ижро этилди. Зарбли ва дамли, торли ва камонли чолғулар ёрдамида чалинган куйлар барчага бирдек манзур бўлди. Айниқса, Ойбек Мавлонов ижросидаги куй ва қўшиқ барча томошабинлар эътирофига сазовор бўлди.

Бу каби маданий дастурлар юртимизда санъат соҳасининг янада гуллаб-яшнашида муҳим аҳамият касб этади.


ОНА ЮРТИМ ОҲАНГЛАРИ
ОНА ЮРТИМ ОҲАНГЛАРИ
ОНА ЮРТИМ ОҲАНГЛАРИ
ОНА ЮРТИМ ОҲАНГЛАРИ
ОНА ЮРТИМ ОҲАНГЛАРИ
ОНА ЮРТИМ ОҲАНГЛАРИ
ОНА ЮРТИМ ОҲАНГЛАРИ
ОНА ЮРТИМ ОҲАНГЛАРИ
ОНА ЮРТИМ ОҲАНГЛАРИ
ОНА ЮРТИМ ОҲАНГЛАРИ
ОНА ЮРТИМ ОҲАНГЛАРИ

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар