Нукусдаги саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида 19,0 миллиард сўмлик шартномалар тузилди

Қорақалпоғистон Республикаси Халқтаълими вазирлигига қарашли 2-сонли Республика кўп тармоқли болалар ва ёш ўсмирлар спорт мактабида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудидий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҚАА хабар бермоқда.

Тадбирга республикамизнинг 380 дан ортиқ йирик ва кичик саноат кархоналари, ишбилармонлара ва Тошкент шаҳри, Хоразм, Бухоро, Наманган вилоятидан келган 70 корхона ўзлари етиштирган махсулотлар билан иштирок этди.

Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири Қ.Сариев олиб борди.

"Биржада 2014 йили 10,6 миллиард сўмлик, 2015 йили 14,6 миллиард сўмлик шартномалар тузилган бўлса, бугунги саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида 19,0 миллиард сўмлик шартномалар тузилиши ва 20 турдаги янги саноат махсулотлари ўзлаштирилиши кутилмоқда", - дейди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси матбуот-хизмати ходими Л.Қаллиханова.

Бўлимлар