Олий Мажлис депутати Мўйноқда оилавий поликлиника масъул ходимининг ҳисоботини тинглади

Мўйноқ тумани «Бозатаў» ОФЙ, Шағирли овулида жойлашган №9-сонли умумтаълим мактаби биносида,  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 24 февралдаги “Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори-дармонлар билан таъминлашни янада яхшилаш,  шунингдек шу соҳада қонунчиликни амалиётга самарали амалга оширишга кўмаклашиш ҳамда парламент ва депутатлар назоратини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида“ги қарори талабларини бажарилиши бўйича мажлис бўлиб ўтди.

Мажлисни Мўйноқ тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати,  ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифой ишлари бўйича ўринбосари Б.Менлибеков очди ва бошқариб борди.

“Шағирли” оилавий поликлиника масъул ходими Б.Умирзакованинг ҳисоботи тингланди ва у томонидан поликлиника томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати З.Қаниязов,  Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси қўмита раиси С. Турманов ва Халқ депутатлари Мойноқ тумани Кенгашининг депутати А.Ниетовлар сўзга чиқиб тиббиёт соҳасидаги янгиликлар ва бир қатор ўзгаришлар ҳақида айтиб ўтишди.

- Мўйноқ туманидаги оилавий поликлиникаларда амалга оширлаётган ишлар билан яқиндан танишиб чиқдик,  - дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати З. Қаниязов.  – Шунингдек бугунги мажлис давомида шифокорлардан ўзларимизни қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб олиб,  ўз таклифларимизни ҳам киритдик.

Эслатиб ўтамиз,  Олий мажлис депутатлари шу ойда 10-12 кун давомида Тўрткўл туманида уй-жой коммунал,  йўл-транспорт,  тиббиёт,  таълим соҳаларидаги ҳақиқий аҳволни ўрганадилар.

Фурқат Юсупов

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати раҳбари

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даги гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар