Қонликўл тумани бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаларида 193 нафар фуқора ишга жойлаштирилди

Қонликўл тумани  коллеж битирувчилари ва ишсизлар қатламининг бандлигини таъминлаш  мақсадида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ва  бандликга кўмаклашиш маркази  билан биргаликда туманда 2017 йилнинг 6 ойи давомида 5 марта бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Қонликўл тумани худудидаги 235та корхона ва ташкилотлар  жами 425та  бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари  кўрсатилган  меҳнат ярмаркаларида 286 нафар ишсиз фуқоралар (246та ёшлар, 97та хотин-қизлар)  иштирок этди.

Меҳнат ярмаркаларида   таклиф этилган бўш иш ўринларидан 193 нафар фуқора (158 нафари  ёшлар ва  41 нафари хотин-қизлар) ишга жойлаштирилди, 98та фуқора маслаҳатлар олди.

 

      

Бўлимлар