Сенсация! Қорақалпоғистонлик қиз бирданига Турин, Вестминистр, Инҳа университетларининг Тошкентдаги филиали ва ТАТУга ўқишга кирди

ҚДУ қошидаги 3 сонли академик лицейнинг математика-инглиз тили йўналишини битирган қорақалпоғистонлик Саодат Садирбайева ажойиб натижа қайд этди,  дея ёзмоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги. 

Саодат бу йил бир йўла тўртта ОТМга,  яъни:  Турин политехника университетининг (Италия) (контракт),  Вестминистр университетининг (Буюк Британия) (грант), Инҳа университетининг (Корея) (грант) Тошкент филиаллари ва Тошкент ахборот технологиялари университетининг Тошкент филиалига (грант) ўқишга кириш бахтига сазовор бўлган. 

- Ҳужжат топширишда ҳеч қандай муаммо бўлмади.  Информацион-технологияларига қизиқувчилигим ва шу йўналишда олган билимим асосида бир пайтнинг ўзида "онлайн регистрация" режимида номи аталган ўқув ўринларига шахсий компютеримда интернет тармоғи орқали ҳужжатларимни топширган эдим.  Тест синовларида эса,  ҳар бир билим масканининг тест сибовлари бўлиб ўтадиган кунининг изма-излигини белгиланган вақтда бўлиб ўтгани биз учун янада қулай бўлди.  Танлов масаласида мен ҳеч иккиланмасдан Инҳа университетининг Тошкент филиалини танладим",  - дейди дейди Саодат Садирбаева. 

Бўлимлар