«Ғәзийне» газетасининг матбуот анжумани бўлиб ўтди

Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармасида бошқарма билан ҳамкорликда фаолият юритувчи «Ғәзийне» газетасининг “Электрон ҳукумат – очиқ-ойдинлик ва ишончлилик асоси” номидаги Давлат грантининг мақсад ва вазифаларини кенг жамоатчиликка  таништиришга бағишланиб матбуот анжумани бўлиб ўтди.

         Анжуманда Давлат солиқ бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Фуқаролик жамияти шакилланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси ва бошқа вазирлик ва идораларнинг ахборот хизмати ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситаларидан вакиллар иштирок этди.

         Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Сапарбаев очиб берди ва “Ғәзийне” газетаси жамоасини қўлга киритган грант билан табриклаб, жорий йил         10 июнь куни кучга кирадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси тарафидан 2015 йил 18 ноябрда қабул қилинган ва Сенат тарафидан 2015 йил 3 декабрда мақулланган “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонун ва электрон ҳукуматнинг бугунги жамият ҳаётидаги зарурлиги ҳамда аҳамияти ҳақида тўхтаб ўтди.

         17 йилдан кўпроқ вақтдан буён аҳолининг иқтисодий йўналишдаги ахборотга бўлган талабини қондириб, халқнинг иқтисодий билимини ошириб, электрон тарздаги интерактив хизматлардан фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришда тарғиботчи бўлиб келаётган ижодий жамоа лойиҳа доирасида “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ва 10 июнь куни кучга кирадиган “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги  Қонуннинг мазмуни, аҳамиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш ва давлат интерактив хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини ошириш мақсадида Нукус шаҳридаги “Халқлар дўстлиги”  МФЙ ҳудудида тарғибот-ташвиқот ишлари билан биргаликда амалий машқлар ўтказишни мақсад қилган. Шунинг билан бирга  МФЙ ҳудудида ҳар чоракда маҳаллий ҳокимимят ва бошқарув органлари бошлиқларининг олиб бораётган ишлари ҳақида матбуот анжуманларини ўтказиш, ҳудудда яшовчи фуқаролор учун давлат интерактив хизматларидан фойдаланиш учун қўлланмалар ишлаб чиқиб бепул тарқатиш  ва олдаги 7 ой давомида ўқув машғулотларини олиб бориш орқали интерактив хизматлардан бепул фойдаланиш имконияти яратилади.

         Шунингдек, лойиҳа доирасида интерактив хизматлардан фойдаланиш бўйича яратилган ижодий ишлар танлови эълон қилиниб, унда иштирок этганлар махсус совғалар билан тақдирланадилар.

         8 ой давомида “Ғәзийне” газетасида юқорида кўрсатилган қонунларнинг ижроси ва мазмуни ҳамда аҳамиятини тушинтирувчи қўшимча 2 бет босмадан чиқарилиб, ўқувчиларга бепул тарқатилади.

     Матбуот анжуманида иштирок этган вазирлик ва идоралар ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

ҚР ДСБ Ахборот хизмати

Бўлимлар