Қорақалпоқ ёшларига Янги йил туҳфаси сифатида нима совға қилинди? (фото)

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги янги қурилган Олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган олий спорт маҳоратида спортнинг эркин ва юнон-рум кураши, оғир атлетика, дзюдо, таэквондо, бокс, қиличбозлик, бадиий гимнастика сингари 11 тури билан шуғулланиш имконияти яратилган.

Спорт мажмуасини бунёд этиш учун 15 миллиард сўмликка яқин қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилган. Замонавий спорт жиҳозлари билан таъминланган 7 спорт зали, ётоқхона, ошхона, машғулотлар учун сунъий қопламали спорт майдончаларида 700 дан зиёд ўғил-қиз спорт билан мунтазам шуғулланиши мумкин.

Бу ҳақида Қорақалпоғистон хабар агентлиги хабар бермоқда.

1.JPG

 

5.JPG

 

11.JPG

 

14.JPG

 

16.JPG

 

3.JPG

 

24.JPG

 

32.JPG

 

35.JPG

 

39.JPG

 

46.JPG

 

47.JPG

 

49.JPG

 

50.JPG

 

Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА

Бўлимлар