Қораўзак туманида 34 фуқаро ишга жойлашди, шуларнинг 16 нафари колледж битирувчиларидир

Қораўзак туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

Бу ярмаркада тумандаги 27 ташкилот, корхона ва маъсулияти чекланган жамиятлар ўзларида мавжуд бўлган 215 бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Ярмаркада ишсиз юрган 60 дан ортиқ ёшлар иштирок этишди. Шундан 34 фуқаро ўз мутахассислиги ва қобилиятига қараб ишга жойлаштирилган бўлса, 26 ишсиз фуқарога маслаҳатлар берилди.

Ишга жойлашганларнинг 14 нафари хотин-қизлардан, 22 нафари эркаклардан иборат. Шундан 16 нафари колледж битирувчилари эканини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Ярмаркага туман ҳокими Давлетбай Утемуратов, туман Прокурори Саламат Давлетмуратов иштирок этишди.

Бўлимлар