Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ёшларга мурожаат йўллади

Ҳуқубузарлик ва жиноятчиликка қарши курашишга барчамиз масъулмиз!

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси, шаҳар, туман Кенгаш раисларининг Қорақалпоғистонлик ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш, уларнинг келиб чиқиш сабабаларини олдини олиш мақсадида ёшларга

МУРОЖААТИ

“Келажагимиз ва элимиз эгаси бўлган азиз ёшлар!”

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 1 млн 83 минг 507, 30 ёшгача бўлган ёшлар бўлиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва аниқ ечиб бериш, айниқса, имконияти чекланган, ижтимоий ҳолати оғир ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, уларни иш билан таъминлаш масалаларида қатор ишлар амалга оширилаётганлигига қарамасдан, афсуски, 2017 йилда республикада яшовчи 748 ёшлар томонидан турли жиноятлар юз берган.

Шу ўринда, Сизлар мамлакатимиз келажагининг эгаси, доимий ривожланишимизнинг аҳамиятли кучи эканингизни ҳеч қачон унутманг! Ҳуқуқбузарлик ёки жиноятлар содир этиш ҳеч бир Ўзбекистон навқирон йигит қизларига ярашмайди. Бироқ ёшлар ўртасида турли жиноятлар, айниқса оғир жиноятларни ҳам содир этаётганлиги ҳаммамизни бирдай ташвишга солмоқда.

Назоратсизлик ва эътиборсизлик оқибатида Нукус шаҳри ва айрим туманлардаги кафе ва ресторанлар ҳам ёшлар, ёш ўсмирларнинг марказига айланаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу ҳолатга эътибор берилса, бу эртанги куни ёмон оқибатларга олиб келади. Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда биз ёшлар фаол қатнашишимиз керак!

Сиз азиз ёшлардан жиноятчиликнинг олдини олишда ҳуқуқий маданият ва тарбия, шунинг билан биргаликда, ҳуқуқий маънавият, қонунчиликка ва ҳуқуқий бўлган шахсий билимларимизни оширишни сўраймиз.

Шуларни инобатга олганда, ёшлар томонидан қонун билан чекланган ижтимоий хавфли қилмишларнинг барча кўринишлари учун белгиланган жазо муқаррар.

Мамлакатимиз томонидан ёшларни ижтимоий томондан бирлаштириш ва уларни интеллектуал, ижодий ва бошқа барча йўналишлардаги кўникмаларини камол топтириш учун шароитлар яратиб берилаётган бир пайтда, билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолмаслик, катта суръатларда ривожланаётган Она Ватанимиз гуллаб яшнаши йўлида фаол бўлиб, ҳаракат этиш, бу ҳар биримизнинг фуқаролик вазифамиз эканлигини унутмаслигимиз шарт.

Шунингдек, тенгдошларимиз ушбу имкониятлардан унумли фойдаланиб, спорт, фан, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда юқори натижаларни қўлга киритаётганидан кўнглимиз тоғдай кўтарилади.

Бугунги дунёда бўлаётган турли террористлик ҳаракатлардан хабарингиз бор. Бу нарсаларни амалга ошираётганлар ичида ёшларнинг ҳам борлиги жуда аянчли ҳолатдир.

Афсуски, республикамизда ёшлар учун яратилган имконият ва шароитлардан унумли фойдаланмай, адашиб ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этган ёшларимиз ҳам учрамоқда. Бу биз учун жуда уятли ва шармандали ҳолат.

Азиз ёшлар!

Мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларининг давомли бўлишига биргаликда ўз улушимизни қўшайлик!

Бунинг учун барчамиз кучларимизни бирлаштирсак, буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлиб, ҳаракат қилсак, Президентимиз Ш.Мирзиёев таъбири билан айтганда “Сув келса симириб, тош келса кемириб бўлса ҳам танлаган йўлимиздан қайтмаслик” кундаликли вазифамизга айланиши керак. Шундагина биргаликда кўзлаган мақсадларимизга албатта эришамиз, Қорақалпоғистонни ҳуқуқбузарлик ва жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантирамиз.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси, шаҳар, туман Кенгашлари раислари

Бўлимлар