Нукусдаги Ёшлар марказида қандай бепул тўгараклар бор?

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпогъистон Республикаси Кенгашининг бош биноси ҳисобланган Ёшлар маркази биносининг қурилиш ишлари 2014 йилнинг июнь ойидан бошланиб 2016 йил 20 апрелда ниҳоясига етган. Бу ҳақда блогер Шуҳрат Саидаҳмадов ўз блогида хабар бермоқда.

Ҳозирги кунда Ёшлар марказида жами 10 та тўгарак ўз иш фаолиятини олиб бормоқда:

- Инглиз тили тўгараги
- Рус тили тўгараги
- Рақс тўгараги
- Шахмат-шашка тўгараги
- Расомчилик тўгараги
- Компютер саводхонлиги тўгараги
- Саломатлик ва экалогия тўгараги
- Ёш тадбиркорлар тўгараги
- Фаол ёшлар тўгараги
- АРМ

Таъкидлаш жоиз, бундай бепул тўгаракларга 800 га яқин ёшлар қатнашмоқда.
Агар юқорида санаб ўтилган соҳаларнинг бирортасига қизиқсангиз, Нукус шаҳридаги Ёшлар марказига Сизни таклиф қиламиз. 
Ҳа, айтганча... ҳаммаси бепул!

Бўлимлар