Эркин Комилов, Теша Мўминов, Тоҳир Саидов ва бир қатор актёрлар Нукусда спектаклда ўйнашди

Ўзбек Миллий академик драма театри жамоаси  2018-йил 20-21-январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида ижодий сафарда бўлишди. Бу ҳақда маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида 20-январь куни соат 11-00 да ва 15-00 да қорақалпоқ драматурги Ў.Абдурахмановнинг «Ўжарлар» спектаклини Нукуслик томошабинларга ҳавола этди.

Бош ролларни ижро этган актёрлар Т.Муминов, Х.Камилов, Р.Ярашева, Т.Саидов, Г.Ибрагимбековаларнинг қорақалпоқча миллий колоритни етказиб, маҳорат билан ижро этишидан томошабинлар мамнун бўлишди. Спектакль режиссёри М.Азимов, таржимон Н.Аббосхон.
Ушбу куни театр директори   Ф.Маъсудов  рахбарлигида  бир  гуруҳ театр актерлари Э.Камилов, С.Юнусова, Р.Каримов, Ў.Менглибаев, А.Қодиров,  С.Отажанов  ва  бошқалар  Турткул  тумани  ҳокимяти   залида  туман  халқи  билан  учрашув   ўтказди. Учрашувда туман коллеж, лицей  ўқитувчилари  билан  ўқувчилари  ҳам  иштирок этишди.
21-январь куни соат 11-00 ва 15-00 да Қ.Норқобилнинг «Тақдир синовлари»  спектакли намойиш  этилди. 
Спектаклга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Бошлиғи М.Т.Ерниязов, ҚР Жўқорғи Кенгеси бошлиғининг ўринбосари А.Хамраев, ҚР Вазирлар Кенгеси раиси Қ.Сариев, ҚР Жўқорғи Кенгеси қумита раислари Д.Қурбаниязов, С.Турманов, ҚР Вазирлар Кенгеси раисининг ўринбосари М.Жуманов, ҚР Маданият вазири П.Айтмуратов,  Ўзбекистон Ёшлар уюшмаси  ҚР Кенгеси бошлиғи А.Данияров ва бошқада давлат арбоблари оила аъзолари билан ташриф буюришди.
Спектаклни бош қаҳармон ролларни ижро этган Жайрон баба-Ўзбекистон халқ артисти Э.Комилов, Гулсим мома-С.Юнусова, Бутинбой-А.Набиев, Қулмурза-Ў.Менглиев, Есонқул-Р.Каримов, Сара-Х.Тошмухамедовалар қорақалпоқ томошабинлари кўнгилларидан жой олди. 
Спектаклдан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси бошлиғининг ўринбосари А.Ҳамраев, ҚР «Нуроний» жамғармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Ш.Уснатдинов, Ўзбекистон  халқ артисти, Бердақ номидаги давлат мукофати совриндори  Н.Ансатбаев ва бошқалар Ўзбек Миллий академик драма театри жамоасига илиқ фикрларини билдиришиб, ижодий  муваффақиятлар   тилашди.  Бундан сўнг театр директори Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ф.Маъсудов, Ўзбекистон халқ артисти  Э.Комиловлар  чиқиб  Қорақалпоқ  халқининг  меҳмандослигига ўз  миннатдорчилигини   билдиришди.

Бўлимлар