Қўнғирот тумани ҳокимига ҳисобот пайтида газ босими бўйича шикоят қилишди

Қўнғирот тумани ҳокими раҳбарлигида маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларининг маҳаллалар фаолиятига таалуқли масалалари бўйича “Озодлик” МФЙ, “Навоий” МФЙ, “Қўнғирот” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолилари олдидаги ҳисоботи туғисида Қўнғирот туманидаги маданият бўлимида мажлис бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги “KRuz.uz”га хабар берди.

Мажлисга барча сектор раҳбарлари ва тумандаги барча корхона, ташкилотлар қатнашди. Туман ҳокими Ш.Темирбаев сўзга чиқиб, 2017 йил давомида “Озодлик” МФЙ, “Навоий” МФЙ, “Қўнғирот” маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида амалга оширилган ишлар  ва келгусида ечимини кутаётган муомалар тўғрисида ва 2018 йилдаги иш режалар тўғрисида ахборот бердилар. Йиғилиш қатнашчилари билан бугинги кунда аҳолини қийнаётган ва ечимини кутаётган муомалар тўғрисида савол, жавоб қилдилар.

Мажлисда “Гулабод” МФЙ   К.Абдиров кўчаси 6-йўлак, 9-уйнинг 2-хонасида яшовчи фуқаро Айтимов Абил уйида таббий газ босими етарли даражада эмас еканлигини шикоят қилди, бу масала юзасидан “Қўнғироттумангаз”  корхонаси бошлиғи М.Пассиевга шу куннинг ўзида уйига бориб вазиятни ўрганиб, муаммони бартараф этиш бўйича топшириқ берилди.

Ҳисобот якунида Туман ҳокими томонидан   маҳалла фуқоралар йиғинлари раисларига сектор аьзолари билан биргаликда тизимли равишда аҳоли билан мулоқатда бўлиш, хонадонларни ўрганиш ва аниқланган муаммоларни ҳал қилиш чораларини кўриш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар