Тўрткўлда ҚР Прокурори, Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарлари, МИБ ва ДСБ бошлиқлари ва ИИВ ўринбосари халқ билан учрашди

Тўрткўл туманида Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори Р.Рахматов бошчилигида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарлари, Прокуратура ҳузиридаги департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Ички Ишлар Вазири ўринбосари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси, Марказий банк, тижорат банклари, коммунал соҳа ташкилотлари раҳбарлари, туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи ва туман ДСИ бошлиқлари ҳамда тадбиркорлар билан ишловчи тегишли соҳа раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида  2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш” йилига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

 Учрашувда илғор тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарган маҳсулотларини намойиш қилган ҳолда кўргазма ташкил этилди. Кўргазмада экспортбоб озиқ овқат маҳсулотлари, трикотаж буюмлари, техник технологик аҳамиятга эга буюмлар билан бир қаторда ҳунармандлар меҳнат маҳсуллари ҳам кўргазма безаки бўлиб намойиш этилди. 

Учрашув давомида Республика Прокурори тадбиркорлар билан суҳбат ўтказиб уларнинг муаммо ва таклифларини тинглаб керакли маслаҳат ва топширмаларини берди. 

 

Бўлимлар