Қўнғиротлик тадбиркор қорақалпоқ миллий кийимларини янада бойитиш мақсадида 50 млн сўм кредит олишда ёрдам сўрамоқда

Қўнғирот туманидаги тадбиркорлар Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратура ҳодимлари билан учрашди. Туманда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ишларини оммолаштириш мақсадида туман ҳокимлиги мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори Р.Рахматов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари А.Тажетдинов, Қорақалпоғистон Республикаси Мажбурий ижро бюроси бошқармаси раҳбари Ж.Эрмашов ва тумандаги барча ташкилотлар раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштироклар суҳбат ўтказилди, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги. Суҳбат давомида тадбиркорлардан таклиф ва мурожатлар бўлди.

Тадбиркор, Гулмира Жумамуратова ўз ишини янада юксалтириш, қорақалпоқ миллий кийимларини янада бойитиш мақсадида ва чет эл тикув машиналари олиб келиш учун 50 млн сўмлик имтиёзли кредит олишида ёрдам беришини сўради. Бундан сўнг ҳокимлик биноси олдида кўргазма ташкил қилинди. 

Қўнғиротлик тадбиркор 50 млн сўм кредит олишда ёрдам сўрамоқда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бўлимлар