Гулназ Утепованинг Қозоғистондаги концерти қандай ўтди?

Қорақалпоқ эстрадасининг ёрқин вакилларидан бири, "Ниҳол" ва "Ардақлаў" мукофотлари лауреати Гулназ Утепова 6 март куни Қозоғистон Республикасининг Атирау шаҳрида концерт дастурини тақдим этди. 

Хонанданинг журналист Фурқат Юсуповга хабар беришича, "Айдинлар" деб номланган концерт дастури Атирау шаҳридаги "Примо" ресторанида бўлиб ўтди.

Г.Утепова концертини миллий қўшиқ билан бошлади. Дастурда Женис Бакиров билан айтилган дуэт тарона мухлисларга кўпроқ манзур бўлган. Шунингдек улар "Азизим" деб номланган янги қўшиқни ҳам ижро этишган.

Томошабинлар хонандадан "Айдинлар" қўшиғини бир неча бор ижро этишни сўрашди. Бироқ Гулназ бу таронани фақатгина бир марта куйлади.

Икки соатлик контсерт ҳақидаги батафсил маълумотларни кейинроқ яна эътиборингизга ҳавола этамиз.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар