Қорақалпоғистондаги олий ўқув юртларига 17 нафар хориж давлат фуқароси тест топширди

Бу йил Қорақалпоғистон Республикасидаги мавжуд 8 та олий ўқув юртига жами 100 та мутахассислик бўйича қабул қилинадиган 4 минг 364 талабалик ўрнига бўлиб ўтган синовларда 37 минг 102 абитуриэнт иштирок этди. Бу ҳақда "Қорақалпоғистон тонги" газетаси хабар бермоқда.

Талабалаик бахтига муяссар бўладиганларнинг 1 минг 438 нафари давлат гранти, 2 минг 926 нафари тўлов шартномаси асосида таҳсил олади.


Ўзбекистон Республикаси Тест марказининг Қорақалпоғистон Республикаси вакили томонидан берилган маълумотга кўра, абитуриэнтлар орасида 29 нафар фанлар олимпиадаси ва кўрик-танловлар ғолиблари, 216 нафар ҳарбий қисм тавсияномаларига эга ёшлар, 17 нафар хорижий давлат фуқаролари бор.

Бўлимлар