Тўрткўл туманида эр ўз хотинини болта билан уриб ўлдириб қўйди

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида 26 март куни соат 10.00 ларда, “Уллибоғ” ОФЙда яшовчи, 1951 йилда туғилган Р.Ниязимбетов уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи, 1952 йилда туғилган А.Ниязимбетованинг бошига болта билан уриб жароҳат етказган.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада А.Ниязимбетова воқеа жойида вафот этган.  Р.Ниязимбетов қўлга олинган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар