Жўқорғи Кенгес Раиси UNICEF болалар ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарини қабул қилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида UNICEF болалар ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари  Саша Грауманнни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов меҳмонни Республикага қилган сафари билан табриклаб,  UNICEF билан алоқаларнинг бугунги ҳолати, уни ривожлантириш масалаларига ва келажакдаги режаларига тўхталиб ўтди.

Бунда мазкур ташкилот билан 2016-220 йилларга мўлжалланган бирга ишлашиш дастурининг қабул қилинганига алоҳида эътибор қаратиш керак. Ўтган йили июнь ойида БМТнинг Бош котиби Антониу Гутерришнинг Қорақалпоғистонда, шунинг ичида Мўйноқ туманида бўлиб, Орол фожеасининг оқибатларини бартараф этиш дастурида амалга оширилган ишлар билан танишди ва маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашди.

Ўз навбатида UNICEF болалар ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн илиқ қабул қилгани учун Республика раҳбарига миннатдорчилик билдирди. 

Учрашувда келажакда бирга ишлашиш бўйича фойдали фикр алмашувлар бўлди.

Бўлимлар