Амударёда икки бош қорамол ўғриси қўлга олинди

Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида шу йил 6 сентябрь куни номаълум шахс “Боғишамол” фермер хўжалигининг дала майдонида қаровсиз қолдирилган Арнабўйи маҳалласида яшовчи, шу фермер хўжалиги ишчиси А.Е.га тегишли 2 бош қорамолларини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилмоқда.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Амударё туманида яшовчи “Боғишамол” фермер хўжалиги ишчиси С.Р. содир этганлиги аниқланиб ушланди.

Бўлимлар