2018 йилда Қорақалпоғистон Республикасида мактабларни қўллаб-қувватлаш учун 81,19 млрд сўм ажратилди

2018 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуддаги мактабларни молиялаш, таълим муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш учун маҳаллий бюджетдан 81,19 млрд сўм ажратилди. Бу эса бошқа маъмурий-ҳудудий тузилмалар орасида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда «Халқ сўзи онлайн» хабар бермоқда.

“Умид қиламанки, бошқа вилоят раҳбарлари ҳам бу йўналишдаги ишларини кучайтиради. Болаларга сармоя киритган ҳолда, биз ўзимизнинг ёрқин келажагимизни таъминлаймиз”, деди Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов 24 сентябрь куни Қорақалпоғистонга хизмат сафари вақтида.

Бўлимлар