“E-IJRO AUKSION” Онлайн-аукцион савдоларида қатнашишни хоҳлайсизми?

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5552-сон Фармони қабул қилинди.

 

Фармонга мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда - 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.

 

Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади.

 

“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 4564 та бўш ер участкалари,           1 трл. 504 млрд. 729 млн. сўм инвестиция киритиш, 23773 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 78 млрд. 946 млн. 100 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.

 

 Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1894 та бўш ер участкалари 589 млрд. 396 млн. сўм инвестиция киритиш, 7465 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 14 млрд. 309 млн. сўмга сотилди.

 

Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд. 

 

АУКЦИОНДАГИ ИШТИРОКИНГИЗ ЮРТ РАВНАҚИ  ҲАМДА БИЗНЕСИНГИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШАДИ

мурожат учун тел: 2226066

 

Бўлимлар