2016 йилги Бандлик дастури ижроси Қорақалпоғистон Республикасида ўрганилмоқда

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳузурида тузилган ишчи гуруҳи айни кунларда 2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрларининг Қорақалпоғистон Республикасида бажаралиши назорат-таҳлил тартибида ўрганилмоқда.

Новости из мира высоких технологий на HiTech24.News

  Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати хабар бермоқда. Депутатлар Бандлик дастурининг амалга оширилишини ўрганиш жараёнида жойларда меҳнат бозорини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишмоқдалар. Бунда асосий эътибор дастур самарадорлигини янада ошириш, уни такомиллаштириш, фойдаланилмаган имкониятларни аниқлаш мақсадида мазкур соҳадаги қонунчиликни қўллаш амалиётини ўрганишга қаратилган.

 Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилда Қорақалпоғистон Республикасида 49 863 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаш белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида 22 526 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган ва ярим йиллик режа 100,8 фоизга бажарилган. Шундан, иш жойларининг қарийб 60 фоизи қишлоқ жойларида ташкил этилган.

  Кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга, авваламбор, уларнинг бизнес лойиҳаларини имтиёзли шартлар асосида кредитлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасидаги тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробарга ошиб, 151,9 млрд. сўмни ташкил этган. Тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобига жорий йилнинг январь-июнь ойларида 10 777 та янги иш ўринлари яратилган.

  Ушбу ўрганиш натижаларига бағишланган йиғилиш жорий йилнинг 4 ноябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Манба: sharh.uz

Бўлимлар