Мўйноқлик 25 нафар фуқаро Бухорога жўнаб кетди

Мўйноқлик 25 нафар фуқаро Бухорога жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини ривожлантиришда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан Бухоро вилояти прокуратураси билан биргаликда жунни қайта ишлаш ва гилам тўқиш бўйича 2 ойлик ўқиш ташкил қилинмоқда. Бу ҳақда Мўйноқ тумани янгиликларини бериб борувчи "New Muynak City" телеграм канали маълум қилмоқда.

Бухоро шаҳрида фаолият юритаётган “Бухоро ипак гилам туқиш” хусусий корхонасида ўқиш учун жорий йилнинг 13 январь куни туманнинг 20 нафар хотин-қизлари бепул 2 ойлик ўқишга юборилди.

 Ўқишни якунлаган хотин-қизлар томонидан туманда гилам тўқиш йуналишида ҳусусий тадбиркорлик фаолиятининг йўлга қуйилиши режалаштирилмоқда. 
Бундан ташқари, туманда автомобиль таъмирлаш хизматини йўлга қўйиш мақсадида туманнинг 5 нафар ёшлари Бухоро вилоятида автослесарь йўналишида бепул 2 ойлик ўқишга жунатилди.

Бўлимлар