Нукусда кичкинтойлар учун шахмат-шашка майдончаси ташкил этилди

Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари ташаббуси билан Нукус шахридаги 27 сонли МТМда шахмат-шашка майдончаси ташкил этилди.

Мақсад, партиянинг «Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур» лойиҳаси доирасида ёш авлодда зукколик ва топқирлик каби фазилатларни камол топтириш, болажонларнинг ақлий қобилиятини ривожлантириш ва билим кўникмаларини шакллантиришга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

Юқори савияда ташкил этилган ушбу тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси шахар ва туман Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, мазкур МТМнинг тарбиячилари, ота-оналар, фаоллар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Бу ерда тарбияланаётган болажонлар ва уларнинг ота-оналари «Шахмат-шашка» майдонаси совға этилганидан беҳад хурсанд бўлишди.

Болажонларга қувонч бағишлаш ва уларнинг хурсандчилига шерик бўлиш мақсадида шу ернинг ўзида муассаса тарбияланувчилари орасида шашка мусобақаси ўйинлари ҳам уюштирилди. Ўйин давомида уғил-қизларнинг шахмат- шашка ўйинларига қизиқишлари, бу ўйинни яхши ўзлаштирганликлари яққол кўзга ташланди. Шашка майдончасидаги хар бир муваффақиятли юришни болажонлар олқишлаб туришди.

Мазкур муассасада тарбияланаётган жажжи кичкинтойлар ташкилотчиларга миннатдорчилик изҳор этиш мақсадида боғча опаларидан ўрганган турли хил куй-қўшиқ ва рақсларини намойиш этиб иштирокчиларга бир олам завқ улашишди.

Айшолпан Оразымбетова

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот-котиби

Бўлимлар