Тўрткўлда кўп миқдордаги трамадол воситалари сотувчиларининг жиноий фаолиятига чек қўйилди

2019 йил 1 июнь куни жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман суди томонидан мазкур суд раиси Н.Таиров раислигида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан айбланганлар Н.Ю. ва А.В га оид жиноят иши юзасидан ҳукм ўқилди.
Суднинг ҳукмига кўра, А.А. 2018 йил 14 декабрь куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги “Фарход” бозори ҳудудида таниши Н.Ю. га қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасида муомаласи чекланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган 300 ўрамдаги 3.000 дона “Трамадол Ланнахер” Трамадол 50 мг. гиёҳвандлик воситасини 6.000.000 сўмга сотиб ўтказиб, ўз навбатида Н.Ю. 2018 йил 15 декабрь куни ушбу гиёҳвандлик воситасини Тошкент шаҳридан Тўрткўл туманига сотиш мақсадида олиб келаётганида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Суд томонидан судланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тингланиб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқилиб ва далилларга баҳо берилиб, судланувчиларнинг жазосини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлари инобатга олиниб, судланувчиларнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан қонун доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.
Жиноят иши юзасидан жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича судланувчилар истиқомат қиладиган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси номига суднинг хусусий ажрим чиқарилди. 


Жиноят ишлари бўйича 
Тўрткўл туман суди раиси                 Н.Н. Таиров

Бўлимлар