Тахиятошлик тадбиркор аёл: "-Тадбиркорларга яратилган муҳит ва имтиёзлар мени тадбиркор бўлишга ундади"

Тахиатош тумани Давлат хизматлари маркази томонидан маҳалла ва овул фуқаролар йиғини ҳудудларида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирилган хотин-қизлар учун тадбиркорликни бошлаш ва имтиёзли кредитлар олиш тартиби бўйича манзилли тарғибот ишларини амалга оширмоқда.

Жойларда ўтказилаётган тадбирларда, тадбиркорликни ташкил этган ҳамда ўз бизнесини уй шароитида бошлашни ният қилган фуқароларга якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорлик билан шуғулланишда мавжуд меъёрий ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар берилмоқда. 

Бунинг натижасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмоқчи бўлган фуқаролар сони кенгаймоқда.

Хусусан, жорий йил 27 август куни туман “Марказий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб ўтган ҳуқуқий тарғибот давомида уй шароитида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган Тажимуратова Тамара Нувирлаевнага  сайёр давлат хизмати кўрсатилиб, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома топширилди.

-Уй шароитида миллий ширинлик ва қандолат маҳсулотлари тайёрлаб, сотиш ниятим бор эди– дейди Тажимуратова Тамара Нувирлаевна.

-Шу вақтгача ҳужжатларни расмийлаштириш тўғрисида уйлаб юрар эдим. Бугун Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан берилган тавсиялар ҳамда тадбиркор сифатида қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга эканлигим борасида берган маълумотлари асосида ўз бизнесимни йўлга қуйдим.

Тадбиркорларга яратилган муҳит ва имтиёзлар мени тадбиркор бўлишга ундади дейди-Тажимуратова Тамара сайёр давлат хизматини кўрсатиш жараёнида.

Тахиатош тумани Давлат хизматлари марказининг бўлим бошлиғи А.Оразимбетов

Бўлимлар