“Нукус-фарм” ЭИЗнинг номи қисқарди, аммо имкониятлари кенгайди

Президент фармони билан “Нукус-фарм” эркин иқтисодий зонаси (ЭИЗ) “Нукус” эркин иқтисодий зонасига айлантирилди. У ташқи бозорларда талаб кучли бўлган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этади.

“Нукус” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра “Нукус-фарм” эркин иқтисодий зонаси (ЭИЗ) “Нукус” эркин иқтисодий зонасига айлантирилди.

Инвестиция жалб қилади

Ташқи бозорларда талаб кучли бўлган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш “Нукус” ЭИЗнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Фаолият муддати 30 йил

“Нукус” ЭИЗнинг фаолият юритиш муддати 30 йил бўлиб, унинг ҳудудида алоҳида солиқ ва божхона тартиблари амал қилади.

“Нукус-фарм” ЭИЗ имтиёзларини сақлаб қолади

Шунингдек, Фармонга кўра “Нукус-фарм” ЭИЗ иштирокчилари қўшимча тартиб-таомиллардан ўтмаган ҳолда “Нукус” ЭИЗ иштирокчиси мақомига эга бўлади ва улар учун қонунчиликда аввал назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар сақлаб қолинади.

“Нукус” ЭИЗ фаолият доирасини кенгайтиради

Togri.uz қўшимча маълумот олиш учун “Нукус” ЭИЗ директори Дамир Aбаджонов билан боғланди:

“Қонун ЭИЗлар фаолиятини кенгайтириш мақсадида қабул қилинди. Илгари “Нукус-Фарм” фақат фармакологик фаолият билан шуғулланар эди, энди эса иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари, масалан, кимё ва қурилиш саноати каби корхоналар ўз ичига олади”, дейди Дамир Aбаджанов.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар мамлакатда 20 та эркин иқтисодий зона фаолият юритиб келаётган эди.

Бўлимлар