Олдин Шуманайда энди Хоразмда қарийб 2,5 тонна пахтани қўшиб ёзишнинг олди олинди

Хоразм вилоятининг «Қўшкўпир пахта тозалаш» корхонаси раҳбарлари ва фермер хўжалиги бошқарувчиси 2490 килограмм пахтани қайта топширишга уринаётган вақтда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар бермоқда.

Хабар берилишича, корхона раҳбарлари «С.Р.» фермер хўжалиги бошқарувчиси билан 2490 килограмм пахтани қайта топшириш учун тил бириктирган. Улар далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Шуманай туманида топширилган пахта миқдорига қўшиб ёзиш ҳолати аниқланган эди.

Бўлимлар