МИБ "Facebook" ижтимоий тармоғида тарқалган видеога раддия билдирди

   Мазкур видео хабарда, Бюронинг Нукус туман бўлими давлат ижрочиларининг мажбурий ижро жараёни акс эттирилган.

  Аниқланишича, Нукус туманлараро Маъмурий судининг 04.04.2019 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Жарилқасимов Абилқасим Исламовичдан давлат фойдасига 5 млн. 68 минг сўм маъмурий жарима ўндириш белгиланган.

  Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Нукус туман бўлими иш юритувига 30.04.2019 йили келиб тушиб Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонунига асосан  ижро иши қўзғатилиб қарздорга ижросини иҳтиёрий бажариш учун 5 кунлик муддат берилган ва қарздор қарздорликни тўлаш ҳақида огоҳлантирилган.

  Шунингдек, жорий йилнинг 13 июнь куни бўлим давлат ижрочиси А.Усанова қарздор А.Жарилқасимовнинг Нукус тумани, “Тоқтаў” МФЙ Д.Назарбеков кўчаси, 17-уйдаги яшаш манзилига ижро варақасининг ижросини таъминлаш мақсадида боришганида, қарздорнинг уйида бўлмаганлиги сабабли ижро ҳаракатларини бажариш имкони бўлмаган.

  Шундан сўнг, жорий йилнинг 29 октябрь куни олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, давлат ижрочиси А.Усанова қарздор А.Жарилқасимовнинг яшаш манзилига бориб, қарздорга тегишли 1  дона “Artel” русумли телевизорини ҳолис гувоҳлар Б.Утегенов ва С.Досашев, профилактика инспекторлари У.Худайбергенов ва О.Шерханов ҳамда қарздор иштирокида хатловга олган ва реализация қилиш учун олиб кетилган.

  Бундан ташқари, олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида Бюронинг Нукус туман бўлими ходимлари томонидан қонун бузилишга йўл қўйилмаганлиги аниқланди.

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси

Бўлимлар