Элликқалъа тумани ҳокими Тошкент шахрида таълим олаётган Элликқалъалик талабалар билан учрашди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 15- феврал куни Элликқалъа тумани ҳокими С.Авезов Узбекистон Ёшлар Иттифоқи Тошкент шахар ёшлар маркази мажлислар залида  Элликқалъалик талаба ёшлар билан учрашди. Учрашувга  Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари М.Жуманов,  Тошкент шахри Ёшлар иттифоқи кенгаши раиси Д.Рахимова, туман ҳокими ўринбосарлари Б.Алимов, Ю.Алимов, Ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман кенгаши раиси О.Рузимова, мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари,  тумандаги фаолият  кўрсатаётган фаол тадбиркорлар иштирок қилдилар.

Учрашувни Элликқалъа тумани ҳокими С.Авезов очди ва бошқариб борди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув чоғида – Ёшлар орасида “Мен Сизнинг ёнингизда туриб, камарбаста бўламан!” деб кўзи ёниб турган, билимли, жасоратли йигит-қизлар борлигига ишонаман. Етакчиликнинг, ўз ортидан эргаштиришнинг энг тўғри йўли шахсий ўрнак ва намуна бўлишдир, – Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади, – дея таъкидлаган сўзларини айтар экан – Биз раҳбарлар ёшларимиз таклифлари муоммаларини яқиндан ўрганиб уларнинг ўз хаёт йулларини аниқ белгилаб олишларига ёрдам беришимиз, келажагимиз давомчилари ёшларимизни қуллаб-қувватлашимиз зурур деб таъкидлади.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари М.Жуманов сўзга чиқиб   Президентимизнинг ёшлар билан учрашувидаги айтган маърифатпарвар бобомиз Фитратнинг "Бу дунё кураш майдонидир.Соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон қуролидир", деган сўзларини ёдга олди. Бу сўз замирида  ёшларимизни  фаол бўлишга, албатта бундай имкониятлардан  фойдаланиб аъло ўқиб таълим олишга чақирди. 

Тошкент шаҳри Ёшлар иттифоқи раиси Д.Рахимова сўзга чиқиб бугунги Элликқалъа тумани ҳокими С.Авезовнинг Тошкент шаҳрида таълим олаётган Элликқалъа  тумани ёшлари билан учрашиш ташаббусини қуллаб қувватлади. 

Учрашув давомида ёшларимиз ўзларининг таклиф-мулоҳазалари, қизиқтираётган саволлари ҳамда муаммолари билан ўртоқлашди. Талабалар Республика ва туманимизда соҳалар  ривожланишидаги қилиниши керак вазифалар хақида ўз фикрларини билдирдилар. Учрашув жараёнида талабаларимизга  туман ҳокими Сейдамат  Авезов  томонидан уқишда ва жамоат ишларида фаол қатнашган талабаларга   туман ҳокимлигининг ташаккурномаси тақдим қилиниб ва китоблар совға қилинди,моддий рағбатлантирилди.  Шунингдек, талабаларга 300 дан ортиқ вакант иш ўринлари таклиф қилинди. Учрашув ёшларимиз ҳаётида унутилмас воқеаларнинг бири бўлди.                           
 

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.                            

Бўлимлар